Kun: 20.05.2025

Ўзбекистонда Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки билан учрашув ўтказилди

Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) делегациялари билан учрашув ўтказди. Делегацияларга Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори Татьяна Проскурякова ва ОТБнинг Ўзбекистондаги раҳбари Канокпан Лао-Арая бошчилик қилди. Мулоқотда халқаро молия институтлари мутахассислари, шу…

Фақат биржа орқали сотилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхати кенгайтирилди

2025 йил 15 июлдан бошлаб бир қатор юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотилади. Бу тартиб рақобатни ошириш ва сунъий нархларни олдини олишга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 апрелдаги 220-сонли қарори билан…

Европа Иттифоқи Россия нефтига қўйилган нарх чегарасини пасайтиришни таклиф қилмоқда

Европа Иттифоқи Россиядан харид қилинадиган нефть нархининг юқори чегарасини 60 доллардан 50 долларга туширишни таклиф этмоқда. «Reuters» агентлигининг хабар беришича, бу масала 20–22 май кунлари Канадада бўлиб ўтадиган G7 молия вазирлари учрашувида муҳокама қилинади. Таклиф Украинада давом этаётган уруш муносабати…

Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл турмуш ўртоғи томонидан кучли босим ва таҳқирларга учраган ва ватанга қайтишга қарор қилган. Ўзбекистон бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Сургут шаҳрида оиладаги зўравонлик қурбонига айланган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди Мазкур оила 2024 йил май ойида вояга етмаган икки нафар фарзанд…

Ўзбекистонда 10 йил ичида ўқитувчилар сони 170 минг нафарга ошди

2024/2025 ўқув йили бошига келиб, умумий ўрта таълим муассасаларида 564,9 минг нафар ўқитувчи (ўриндошларсиз) фаолият юритмоқда. Бу 2015/2016 ўқув йилига нисбатан 170,9 минг нафарга ёки 43,4% га кўпдир. Йиллар бўйича ўқитувчилар сони: 🔸2015/16 – 385 минг 🔸2016/17 – 390,6 минг…

Энди ҳар ойнинг иккинчи шанба ва якшанбаси «саёҳат кунлари» этиб белгиланди

Мамлакатда туризм соҳасини иқтисодиётнинг муҳим стратегик тармоғи сифатида янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кескин ошириш, янги туризм объэктларини ташкил этиш, соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида Президентнинг «2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш…

Энг қиммат активлар рейтингида биткоин Googleни ортда қолдирди

Дунёнинг энг қиммат активлари (мол-мулк, пул воситалари ва бошқа бойликлар) ррейтингида биткоин Google акцияларини ортда қолдирди. Оддий айтганда, жаҳондаги бор биткоинларни йиғиб, Google компаниясини сотиб олиш мумкин. Криптовалюта қиймати 2 трлн долларлик тарихий чўққига кўтарилди. Энг қиммат активлар рўйхатида биткоиндан…

3 та давлат фуқаролари энди Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин

Жорий йил 15 май куни Президентнинг «2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сон фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2025 йил якунига қадар туризм соҳасининг асосий…

Жаҳонда тамаки истеъмоли қисқарди — ЖССТ

ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус 78-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг очилишида маълум қилишича, ташкилотнинг тамакига қарши кураш бўйича Ҳадли конвенцияси 20 йил аввал кучга кирганидан буён дунё бўйлаб чекувчилар улуши учдан бир қисмга қисқарди. «Конвенция шарофати билан бугун тамаки чекувчилар сони…

Бола ҳуқуқларини таъминлаш-инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг бош мезони

Фарзандларимиз келажагимиз пойдеворидир, Ўзбек ҳалқининг болажон халқ эканлигини барчамиз учун тан олинган ҳақиқат. Бу бугун ёки кеча шаклланган анъана эмас, балки асрлар давомида бизга мерос бўлиб келаётган қадриятдир. Бу қадриятларнинг таг замирида болани эъзозлаш, унга, энг аввало, инсон сифатида муомалада…