Президент Венгрия ва Словенияга боради
19-22 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия ва Словения Республикасига расмий ташрифлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон етакчиси Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 май куни Будапештга келади. Олий даражадаги музокаралар, Венгрия расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар…
Афғонистонда TikTok фойдаланувчилари қўлга олинмоқда
Афғонистонда ижтимоий тармоқлар ва геймерлик платформаларидан фойдаланувчилар ҳибсга олинмоқда, деб хабар берди Khaama press. Эзгуликни тарғиб қилиш ва ёмонликнинг олдини олиш вазирлиги (Афғонистонда шундай вазирлик бор — таҳр.) матбуот котиби Сайфулислом Ҳайбар эълон қилган видеороликда қўлга олинган икки нафар TikTok фойдаланувчиси…
Орол денгизи тубида шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди
Орол денгизи тубида экологик жиҳатдан оғир ва шўрланган шароитларга мослашган ўсимлик тури бўйича тажриба ўтказилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди. Маълумотга кўра, мазкур тадқиқотлар Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан профессор Зиновий Новитский раҳбарлигида амалга оширилмоқда. Тадқиқотларнинг асосий мақсади – шўрланган…
Гренландия музликлари остидаги АҚШ ҳарбий базаси топилди
NASA олимлари радар тизимини синовдан ўтказиш пайтида Гренландия музликлари остидаги Camp Century АҚШ ҳарбий базасини аниқлашди, деб ёзди The Wall Street Journal. База совуқ уруш йилларида бир неча йил фаолият юритган. 1967 йилда ёпилганидан сўнг қор ва муз остида қолиб кетган….
Фаластинлик қочқинлар сони 7 миллионга етди
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди. «Ҳаммаёқда, айниқса, Ғазо, Ғарбий соҳил (Шарқий Қуддус билан бирга), Иордания, Ливан ва Суриядаги қочқинлар лагерларида миллионлаб фаластинлик қочқинларнинг азоб-уқубатлари давом…
Қуёшда бу йилги энг катта чақнаш содир бўлди
Қуёшда бу йилги энг катта чақнаш содир бўлди — айни дамларда 850 км/соат тезликдаги улкан плазма булути сайёрамизга яқинлашмоқда. У Ер магнитосферасига бугун, жума куни тушга яқин етиб келади ва кучли магнит бўронларини юзага келтиради. Метеосезувчанлиги юқори кишилар ўзларини ёмон ҳис этишлари,…
Дунёдаги биринчи водород бомбаси муаллифларидан бири вафот этди
Америкалик физик, дунёдаги илк водород бомбаси муаллифларидан бири Ричард Гарвин 97 ёшида вафот этди, деб хабар берди NYT. Водород бомбаси яратилган пайтда у 23 ёшда эди. АҚШнинг кўплаб президентларига Гарвин маслаҳатчи бўлган, Пентагон учун жосуслик тизими яратилишида қатнашган. Ричард Гарвин ядровий қуролсизланиш…
Ўзбекистонда иккиламчи уй бозорида нархлар 1,3 фоизга ошди
Ўзбекистонда апрел ойида кўчмас мулк бозори фаоллиги тикланди. Икки ойлик пасайишдан сўнг, ой давомида битимлар сони 20 фоизга ортди ва 24 мингтага етди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди. Иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи март ойига нисбатан…
1 июлдан бошлаб ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриш талаб этилмайди
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон шакли расман юридик кучга эга бўлади. Бу орқали фуқаролар энди қаерга бормасин, оригинал паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юришларига ҳожат қолмайди. Янги тартибга кўра, my.gov.uz ягона порталидаги шахсий электрон ҳужжатлар банк, нотариус,…
Россиядаги миграция чекловларига қарамасдан, пул ўтказмалари ўсмоқда
Россияда миграция сиёсатининг қаттиқлашувига қарамай, Марказий Осиё давлатларига юборилаётган пул ўтказмалари барқарор сақланмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, айрим давлатлар маблағ олишда ўсишга эришмоқда. Россияда қабул қилинаётган қатъий миграция қонунлари Марказий Осиёдан келган ишчи мигрантларга салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилса-да, улар…