
Афғонистонда ижтимоий тармоқлар ва геймерлик платформаларидан фойдаланувчилар ҳибсга олинмоқда, деб хабар берди Khaama press.
Эзгуликни тарғиб қилиш ва ёмонликнинг олдини олиш вазирлиги (Афғонистонда шундай вазирлик бор — таҳр.) матбуот котиби Сайфулислом Ҳайбар эълон қилган видеороликда қўлга олинган икки нафар TikTok фойдаланувчиси қилмишидан афсусда эканлигини билдирган. Уларнинг бири — таниқли блогер Ҳорун Пакора TikTok орқали аёллар билан мулоқот қилганига иқрор бўлган.
Аввалроқ Афғонистонда шахмат тақиқланган эди.