Kun: 05.05.2025

Қозоғистон россиялик сиёсатчиларни “қора рўйхат”га киритди

Қозоғистон ҳукумати Россия Давлат думасининг тўрт нафар амалдаги аъзоси ҳамда бир нафар собиқ депутатни мамлакат ҳудудига киришини тақиқлади. Бу ҳақда Deutsche Welle ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар берди. Остонанинг “қора рўйхат”ига Давлат думаси вице-спикери Пётр Толстой, Давлат думаси қўмита раиси ўринбосари Вячеслав…

Марҳум папанинг машинаси Ғазодаги болалар учун ажратилади

Яқинда вафот этган Рим папаси Францискнинг машинаси унинг васиятига мувофиқ Ғазо секторидаги касал ва яраланган болалар учун кўчма тиббий марказга айлантирилмоқда. Ушбу қарорни Папа Франциск вафотидан бир неча ой олдин маъқуллаган. Машинани Фаластин президенти Маҳмуд Аббос понтифик Фаластинга ташрифи муносабати билан…

Трамп Алкатрас қамоқхонасини қайта очишга қарор қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Алкатрас оролидаги ўта хавфли жиноятчилар учун қамоқхона қайта очилишини маълум қилди. «Авваллари – биз жиддийроқ давлат бўлганимизда, энг хавфли жиноятчиларни улар зарар етказиши мумкин бўлган одамлардан узоқлаштиришдан – қамоқхоналарга ташлашдан ҳеч қандай хижолат тортмасдик. Аслида шундай…

«Click» устун мавқега эга ташкилот деб топилди

Онлайн тўлов тизимлари бозорида «Click» АЖни устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди. Бу борда Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи қабул қилинган. Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини…

Ўзбекистон ODIN рейтингида дунёда 12-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар бўйича халқаро Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 2024 йил натижаларига кўра, 198 та мамлакат орасида 83 балл билан 12-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди. Миллий статистика қўмитаси томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) порталининг ишга туширилиши…

Саудия Арабистони 2025, 2026 ва 2027 йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади

Бу ҳақидаги қарор Осиё Футбол Конфедерацияси Мусобақалар ташкил этиш қўмитасининг Жидда шаҳрида ўтказилган йиғилишида қабул қилинди. ОФК сайтида маълумот берилишича, ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги мезбонлиги учун Саудия Арабистонидан ташқари Хитой ва Ироқ мамлакатлари ҳам даъвогарлик қилган.

Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга 2025 йилнинг I чорагида 19 миллиард сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди. Солиқ қўмитасининг хабар беришича, 2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри“га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим маҳсулотларни сотиб олганда харид суммасидан 1 фоизи…

Самарқанддан Тел-Авивга илк бор тўғридан тўғри рейс амалга оширилди

“Air Samarkand” авиакомпанияси ахборот хизматининг маълум қилишича, парвоз 4 май куни амалга оширилган. Ҳозирча “Airbus А330” ва “Airbus A321” самолётларида ҳафтасига бир марта, якшанба куни парвоз амалга оширилади. Июль ойидан бошлаб эса пайшанба куни ҳам рейс амалга оширилади.

Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатида яна тўрт медални қўлга киритишди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Перуда ўтаётган жаҳон чемпионатида навбатдаги медалларини қўлга киритди. Қайд этилишича, ёшлар ўртасидаги баҳсларда икки нафар ҳамюртимиз 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди. Кумуш медаль: Маржона Абдумуталова (-59 кг,…

Швейцария ХАМАСни расман тақиқлайди

15 май куни Швейцарияда ХАМАС фаолиятини бутунлай тақиқловчи қонун кучга киради. Қонун парламент томонидан 2024-йил декабрида қабул қилинган. Қонун шунингдек, ХАМАС билан алоқадор шахсларни мамлакатга киришни тақиқлаш ва депортация қилиш тартибини сезиларли даражада соддалаштиради.