Kun: 12.05.2025

Қайси ҳолатларда иш берувчи ходимга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши талаб этилади?

Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги меҳнат шартномаси тарафининг бошқа тарафга етказилган зиённинг ўрнини Меҳнат кодексида ва бошқа қонунларда белгиланган тартибда қоплаш мажбуриятини ифодалайдиган юридик жавобгарликдир. Зарар етказилгандан кейин меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ушбу шартнома тарафини моддий жавобгарликдан озод этмайди. Меҳнат…

Қарз бериш ва олишнинг ҳуқуқий жиҳатлари

Бозор иқтисодиёти шароитида маблағларнинг шахслар ўртасида айланиши табиий ҳолат ҳисобланади. Айрим муносабатлар бевосита пул маблағлари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг предметини маълум миқдордаги маблағлар ташкил этади. Бу каби муносабатларнинг энг кенг тарқалган кўриниши — қарз муносабатларидир. Агар сиз бошқа шахсга, айниқса…

Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 58 йиллик йиғилишида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев раҳбарлигида иштирок этди. Ташрифнинг асосий натижаси — 2025–2026 йиллар давомида ОТБ Бошқарувчилар кенгаши раиси ваколати Ўзбекистонга ўтиши ҳақида расмий эълон…

Колумбия Панама собиқ президентига бошпана тақдим этди

Колумбия ҳукумати бир йилдан ошиқ вақтдан бери Никарагуа элчихонасида яшириниб келаётган Панама собиқ президенти Рикардо Мартинеллига бошпана тақдим этди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. «Колумбия президенти Густаво Петро Уррего Панама собиқ президенти Рикардо Алберто Мартинелли Беррокалга сиёсий бошпана…

Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июнь ойида бошланади

2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабули июнь ойида амалга оширилади. Талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида: – мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бериш учун 1206 қисқа рақамли салл-марказ фаолият бошлаган; – шунингдек, мурожаатчилар учун…

Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади

Маданий мерос агентлиги томонидан тайёрланган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган Вазирлар Маҳкамасининг биносини Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига  киритиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар киритилиши кутилмоқда.

Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатида олтита медални қўлга киритишди

Хитойнинг Нанчанг шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.  Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. Шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз ва уларнинг дастурлари: Кумуш медаль: С2 1000 метр: Муҳаммадали Мирисманов,…

Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияга нисбатан тажовузкор бўлса, Ғарб давлатлари билан уруш бошлаши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабар берди. Унга кўра, агар Ғарб Россияга «ҳужум» қилса, ўз армиясига русларга ҳужумни қайтаришда ёрдам беришни буюради. «Агар…

Муҳриддин Тиловов Астана “Катта дубулға“ турнирида бронза медалига сазовор бўлди

Дзюдо бўйича Астана шаҳрида старт олган “Катта дубулға“ турнирининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медалини қўлга киритди. Қайд этилишича, мазкур медалга -66 кг вазн тоифасида курашган Муҳриддин Тиловов муаллифлик қилди. Чорак финалда нейтрал мақомда курашган Рамазон Абдуллаевга имкониятни…

Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

У фуқародан жами 200 миллион сўм (шу жумладан 11,2 минг доллар ва 50 миллион сўм) олмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқародан уни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбориши эвазига пул олган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят…