ДУНЁ

Фаластинлик қочқинлар сони 7 миллионга етди

Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.

«Ҳаммаёқда, айниқса, Ғазо, Ғарбий соҳил (Шарқий Қуддус билан бирга), Иордания, Ливан ва Суриядаги қочқинлар лагерларида миллионлаб фаластинлик қочқинларнинг азоб-уқубатлари давом этмоқда», — деди Фаластин президенти.

Аббос Исроилни «геноцид»да айблаб, мақсад «бизнинг халқимизни Ғазо секторидан сиқиб чиқаришдир», деди.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Фаластинни «озодлик зонаси»га айлантирмоқчи эканини айтганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan