Oy: Oktabr 2023

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи якунлари бўйича имзоланган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди

Кремль Ўзбекистон президентининг Россияга расмий ташрифи, шунингдек, учинчи Минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида қабул қилинган ва имзоланган ҳужжатлар рўйхатини эълон қилди. Россия президенти сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев ва республика ҳукумат делегациясининг 5-8 октябрь кунлари Россияга ташрифи якунлари бўйича…

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади

Элчихона Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиа рейслар бекор қилинмаганини маълум қилди. Элчихонанинг хабар қилишича, ҳозирги кунга қадар Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиа рейслар бекор қилингани йўқ. Кетиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари бемалол авиачипта олиб учишлари мумкин. Элчихона томонидан ўзгаришлар тўғрисида хабар берилиши маълум…

Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати кескин совиб кетади

“Ўзгидромет” республика бўйича 9—13-октябр кунларига оид об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, 9—11-октябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 11-16 даража, кундуз кунлари 25-30 даража бўлади. 11-октябрда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз…

Сурхондарёда аҳоли мурожаатларига масъулиятсизлик билан қараган 15 нафарга яқин масъул вазифасидан озод этилди

Бугун Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида секторлар, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари ҳамда ҳудудий студиялардан алоқадор масъуллар иштирокида қатор масалалар муҳокамасига бағишланган “Ҳокимлик соати” ўтказилди, деб хабар берди Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати. Шунингдек, йиғилишда журналист, блогерлар ҳамда…

“Рекорд натижа барчамизни қувонтиради”. Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Хитойда бўлиб ўтган ХIX ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ХIX ёзги Осиё ўйинларида қитъанинг 45 та давлатидан 11 минг нафар спортчи иштирок этган мусобақаларда…

Исроил Ғазо секторига катта зарба берди: Ҳамас жангарилари жойлашган бино портлатилди

Исроил мудофаа кучлари душанба куни Ғазо секторига катта зарба берди, деб хабар берди армия матбуот хизмати. “Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторига ҳужум қилишда давом этиб, ҲАМАС имкониятларига жиддий зарар етказмоқда”, — дейилади баёнотда. Аниқлик киритилишича, ҳужумлар вақтида Фаластиннинг ҲАМАС жангарилари…

Самарқандда обод маҳаллалар кўпаймоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан республикамизнинг барча вилоятларида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ана шундай манзиллардан бири Самарқанд вилоятидир. Дастурга вилоятнинг 4 та маҳалласида – Каттақўрғон…

Абдуқодир Мўминов иши бўйича кўрилган апелляция қаноатлантирилмади

Блогер ўқилган суд ҳукми бўйича апелляция шикоятлари кўриб чиқилди. Кеча блогер Абдуқодир Мўминовга оид жиноят иши Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023…

Ўзбекистонда журналист қизга таҳдид қилинди

Ўзбекистондаги янгиликлар сайти бўлган “Repost.uz” журналистига таҳдид қилинди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мазкур ҳолатга муносабат билдирди. Унга кўра, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди “Repost.uz” журналисти Violetта Мустафина билан боғлиқ вазиятдан хавотирланмоқда. Журналистнинг блогер Амирхон Шамсиддиновдан…

“Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон дорихоналарида қолаётган дориларининг сотилишига рухсат сўрамоқда

Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропини ишлаб чиқарувчиларнинг мамлакатдаги вакили — Quramax Medical МЧЖ вакиллари ишлаб чиқарувчининг дорихоналарда қолаётган бошқа дорилари сотилишига рухсат сўрамоқда. Бу ҳақда “Док-1 Макс” судининг 6-октябр куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ҳиндистонлик судланувчининг адвокати Даврон Аҳмадов хабар…