ДУНЁ

Исроил Ғазо секторига катта зарба берди: Ҳамас жангарилари жойлашган бино портлатилди

Исроил мудофаа кучлари душанба куни Ғазо секторига катта зарба берди, деб хабар берди армия матбуот хизмати.

“Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторига ҳужум қилишда давом этиб, ҲАМАС имкониятларига жиддий зарар етказмоқда”, — дейилади баёнотда.

Аниқлик киритилишича, ҳужумлар вақтида Фаластиннинг ҲАМАС жангарилари жойлашган бино портлатилган.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Ғазо секторидан Исроил жануби ва марказига ракета ҳужумлари уюштирилди. Ўнлаб фаластинлик жангарилар Ғазодан юк машиналари ва парапланларда Исроил ҳудудига кириб келди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда ХАМАС жангариларининг ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 700 кишидан ошди. Ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли, ўнлаб полиция ва ҳарбийлар ҳам бор. Бундан ташқари, 2,2 минг киши жароҳатланган.

Исроил расмийларининг фикрича, фаластинликлар Исроил ҳудудида камида юз кишини гаровга олиб, Ғазога олиб кетган.

Хамаснинг кенг кўламли ҳужумлари муносабати билан Исроил “Темир қиличлар” операцияси бошланганини эълон қилди. Исроил расмийлари мамлакатни расман уруш ҳолатига келтирган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan