ДУНЁ

Греция қирғоқларида бўрон туфайли иккита йирик қайиқ ҳалокатга учради

Эгей денгизини кичик кемаларда кесиб ўтишга уринаётган 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, яна камида 13 киши бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда Euronews.

Пайшанбага ўтар кечаси Грециянинг Лесвос ороли яқинида шиширилган қайиқлардан бири ағдарилиб кетгани маълум. Унда, Греция қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, деярли фақат Африка давлатларидан келган аёллар бўлган. Ўн киши қутқариб олинди.

Иккинчи ҳалокат Китира оролидан юзлаб километр жануби-ғарбда содир бўлди – енгил елканли қайиқ ағдарилди ва чўкиб кетди. Маҳаллий аҳоли шиддатли сувларда тошларга ёпишиб омон қолишга уринган одамларни қутқаришга ёрдам берди. Эрон, Ироқ ва Афғонистондан бўлган 80 га яқин одам Китира қирғоқлари яқинида сувдан олиб чиқилди. Бир неча киши ҳалок бўлгани тасдиқланди.

Ҳодиса кучли шамол шароитида юз берган, бу эса қидирув-қутқарув ишларини олиб боришни қийинлаштирмоқда.

Греция денгиз вазири Йианнис Плакиотакис муҳожирлар ўлимини уюшган жиноятчилик билан боғлади.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan