ДУНЁ

Исроилда автомобиль намойишчилар оломонини босиб ўтди

Исроил марказидаги намойишчилар оломони орасидан автомобиль ўтиб кетган. Ҳодиса оқибатида уч киши жабрланди, дея хабар беради Euronews агентлиги.


Ҳодиса намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган шосседа содир бўлган, воқеа акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.

Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган, дейди полиция. Воқеа содир бўлгандан сўнг дарҳол машина қидирувга берилган. Кейинроқ ҳайдовчи полиция томонидан ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Исроилда олти ойдан бери оммавий норозилик намойишлари бош вазир Биньямин Нетаньяху ташаббуси билан мамлакат Олий суди ваколатларини чеклаш тўғрисидаги мунозарали қонун туфайли тўхтамаяпти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan