ДУНЁ

Нигер Президентини ўз соқчилари ҳибсга олди

Нигер Президенти гвардияси давлат тўнтаришига уриниб, мамлакат раҳбари Муҳаммад Базумни қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий ОAВ хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, Базум ва ички ишлар вазири Ҳамаду Aдаму Сулей Президент саройида ҳибсга олинган.  

Бугун эрта тонг давлат раҳбарининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси Базум ва унинг оиласи “ўзларини яхши ҳис қилаётгани” ҳақида ёзди. Бироз вақт ўтгач, бу хабар ўчирилди.  

Қайд этилишича, давлат тўнтаришига уриниш ортида, қарийб, 10 йилдан бери Президент гвардиясини бошқариб келаётган генерал Умар Тчиани турибди.  

2021 йил февралда президентлик лавозимини эгаллаган Муҳаммад Базум Нигернинг демократик йўл билан сайланган илк етакчиси ҳисобланади.  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan