
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 6,8 % ни ташкил этган.
✅ 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 14,4 трлн сўмлик алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,9 % га ошган.
✅ 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 9 858 тани ташкил этган.
✅ Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг таркиби:
— Телекоммуникация хизматлари – 57,8 %
— Компьютерда дастурлаштириш бўйича хизматлар – 21,3 %
— Ахборот хизматлари – 11,1 %
— Бошқа алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари – 9,8 %