
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 % га ошган.
✅ 2023 йилнинг август ойидаги истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,6 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 % га ошгани кузатилган.
✅ Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9,0 % га етди.
✅ Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,8 % га ўсган.