Kun: 04.10.2023

“Док-1 Макс” иши: Ҳиндистонлик судланувчининг адвокати яна уни қамоқдан олиб чиқишга уринди

Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича бошланган суд мажлисининг 4-октябр куни давом этган навбатдаги мажлисида ҳиндистонлик судланувчининг адвокати яна ҳимояси остидаги судланувчиганисбатан қўлланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраб илтимоснома киритди. Бу ҳақда суд мажлисида иштирок этаётган “Дарё” мухбири…

Сентябрь ойида «свет» ва газдан ноқонуний фойдаланиш орқали 111 млрддан ортиқ зарар етказилган

Сентябр ойида айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланишлари натижасида тизимга 111 млрд 428 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Қайд этилишича, вазирлик ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр…

Венецияда ичида йўловчилари бўлган автобус 10 метр баландликдан темир йўлга қулади

Ҳодиса натижасида 21 киши ҳалок бўлган. Улар орасида ёш болалар ҳам бор. Италиянинг Венеция шаҳри Местре туманида йўловчи автобуси панжарани бузиб ўтиб, 10 метр баландликдан темир йўл рельсларига қулади. Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, 19 киши воқеа…

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

6−7 октябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин, дея огоҳлантирмоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги раҳбари Шерзод Хабибуллаев ўзининг Facebook саҳифасида. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор…

Қашқадарёда “Ёр-ёр” кўрсатуви орқали аёл билан танишган эркак уни ўлдириб қўйди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ўзи билан учрашиб юрган аёлни ўлдирган жондорлик 36 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Бир жиноят изидан” кўрсатувида маълум қилинди. Қайд этилишича, 2023 йилнинг 28 февраль куни Ғузор тумани ИИБга туманнинг “Миришкор” қишлоғида яшовчи, 35 ёшли…

Майнинг фаолияти қуёш энергияси билан амалга оширилади

“Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3461, 29.09.2023 й.) Низом билан Ўзбекистон ҳудудида майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш ҳамда фаолиятни ташкил этиш тартиби белгиланди. Унга кўра, майнинг…

Улгуржи харид қимматга тушди

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида яшовчи 33 ёшли (аёл) Ш.Д. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.095.000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти, Бухоро туманида яшовчи…

Энди хотин-қизлар коллеж ва техникумларда текинга ўқийди

Ҳукумат тасдиқлаган низомга кўра: ▪️хотин-қизлар учун давлат гранти маблағлари тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга ажратилади; ▪️ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар 10 октябргача муассаса директори номига грант асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилади; ▪️аризалар 10 кунда муассаса, ОТФИВнинг…

Сурхондарёда 15 млрд сўмлик ноқонуний сигаретлар аниқланди

“Болдир” темир йўл чегара божхона постида салкам 1 млн қути ноқонуний сигаретлар тўхтатиб қолинди. Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан…

Россияда урушдан қайтган “вагнерчи” уйга ўт қўйиб, аёлларни ёқиб юборди

Россиянинг Красноярск шаҳрида Украинадаги урушдан қайтган “Вагнер” собиқ ёлланма аскари одамлар бўлган уйга ўт қўйди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Корреспондент” хабар берди. Ҳодиса Ермаковское қишлоғида 3-октябрга ўтар кечаси содир бўлган. Собиқ вагнерчи ёқиб юборган уй Ленин кўчасида жойлашган….