
Ҳукумат тасдиқлаган низомга кўра:
▪️хотин-қизлар учун давлат гранти маблағлари тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга ажратилади;
▪️ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар 10 октябргача муассаса директори номига грант асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилади;
▪️аризалар 10 кунда муассаса, ОТФИВнинг ҳудудий бошқармаси ва вазирликда кўрилиб, тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этади;
▪️вазирлик ва идоралар 25 октябргача Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади;
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш кунида тегишли маблағни мазкур вазирлик ва идораларга ажратади.