ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Улгуржи харид қимматга тушди

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида яшовчи 33 ёшли (аёл) Ш.Д. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.095.000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти, Бухоро туманида яшовчи 24 ёшли (аёл) Ё.Д. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Ё.Д., жабрланувчи Ш.Д, билан “Телеграм” мессенжери орқали танишиб, ўзини “Абу-Сахий оптом” номли гуруҳ админи сифатида таништирган ва у харид қилган буюмларни етказиб беришни ҳамда уни келгусида мазкур гуруҳга қўшиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида 1.095.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказдириб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” билан жиноят иши қўзғатилиб, Ё.Д.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan