ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахс ушланди

У Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» медиа маркази ходими билан алоқада бўлиб, Сурияга чиқиб кетишни мақсад қилган.

Жорий йилнинг 19 июль куни Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштирган 2002 й.т. Шўрчи туманида яшовчи Қ.М ДХХ томонидан қўлга олинди, дея хабар берди Ўза.

Аниқланишича, Қ.М Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги автомобиль ювиш жойларининг бирида ишлаши давомида, ижтимоий тармоқлар орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» медиа маркази ходими – 1996 й.т., қирғизистонлик, диний лақаби «Саад Мухтор» бўлган А.А билан мулоқотда бўлиб, унинг ғоявий таъсири остида «ҳижрат» ва «жиҳод» қилиш мақсадида Сурияга чиқиб кетишни режа қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan