ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкент вилоятида эркак боғчада аёлни бўғиб, калтаклади

Эркак рашк сабаб аёлни калтаклагани айтилмоқда. Вилоят ИИББ ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида эр рашк сабаб турмуш ўртоғини бўғиб, ураётган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Хабарда айтилишича, эр рашк сабаб аёли ишлайдиган хусусий боғчага бориб, у ердаги болалар кўз ўнгида жанжал кўтариб, аёлини бўғиб урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan