ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

ЎНГИГА АЙЛАНГАН ТУШ

Аъзамбой (исмлар ўзгартирилган) отасига тегишли “Дамас”ни ҳайдаб юрди. У ҳар куни ишга боради, уйга қайтади. Баъзан ишига тааълуқли иш билан қишлоқларга ҳам борарди. Худди шундай ҳам бўлди. У иш юзасидан иш хонасидан яна икки ходимни олиб хўжаликларни бирига хизмат юзасидан бориб келмоқчи бўлиб йўлга чиқди.

У йўлга кетатуриб, кеча кўрган тушини эслади. «Тушида у дам олишга уйдагилари билан чиқибди. Яхшигина дам олиб турган пайти осмонда қора булут пайдо бўлиб шундай ёмғир ёғибдики, улар шошиб қолибди. Бир пастда шалоббоси чиқиб йўлга тушса машинасини ғилдираги жойида айланармиш. Шунча газини босса ҳам жойидан жилмабди. Айлана, айлана машина ғилдираги ерга қараб кириб кетаверибди». Ёнидаги ҳамкасби гапирмаганда  яна қанча вақт тушининг хаёли билан юрарди.

Барибир кўрган туши уни тарк этмади. Ёнидагилар билан гаплашса ҳам кўз олди гўёки туманли эди. Орадан ўн дақиқалар ўтди. Марказий йўлдан кетар чоғи нимагадир қаттиқ урилди. У анча вақт карахт бўлиб қолди. Нима бўлганини англаб ололмади. Ён ўриндиқда ўтирган бирга ишлайдиган Асқар: «- нима қилиб қўйдинг, болаларни уриб юбординг-ку»,- деганда у ўзига келди.

Тушиб қараса пачоқ бўлган велосипед олдида иккита бола ётибди. Бир пастда одамлар кўпайиб қолди. Ҳалиги болаларни шифохонага олиб келишди. Афсус ака-укаларни укаси Нурбек вафот этди. Акаси Нодир эса ҳеч нарсани билмай карахт ҳолда ётарди. Аъзамбой туши ўнгидан келди. Келганда ҳам даҳшатли, ўнглаб бўлмас бўлиб келди. Тирик қолган Нодир ҳам ногирон бўлиб қолди.

Азадор, болаларни онаси Зуҳра опа “дод” деб, даъвоси борлигини айтди. Аъзамбой энди машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бундан ташқари узоқ муддатга симтўр ортида бўладиган бўлди.

Эҳ, одамлар, одамлар. Қаёққа шошасиз. Манзилингиз шундай бир қадам нарида турибди.

Комилжон Назаров,Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan