
Топилмалар Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган Нурота тоғ тизмасининг шимоли-ғарбий қисмида аниқланди.
Ўгат қишлоғининг ғарбий қисмида сўнгги палеолит даврида ибтидоий одамлар доимий ёки мавсумий яшаган манзил аниқланди.
Қоропчи қишлоғининг шимолий этакларида инсониятнинг деҳқончилик ва чорвачиликка ўтиш босқичига оид неолит даврига мансуб иккита манзилгоҳ топилди.
Маълум қилинишича, Ёнбоштут қишлоғи шимолидаги “Бешбулоқ” макони ҳам неолит даврига мансуб ва бу ердан ижтимоий-маданий ҳаёт излари топилган.