ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда 15 млрд сўмлик ноқонуний сигаретлар аниқланди

“Болдир” темир йўл чегара божхона постида салкам 1 млн қути ноқонуний сигаретлар тўхтатиб қолинди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада, ушбу вагонда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 15 млрд сўмлик 999 минг 956 қути “MILANO” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ўтган ойда ҳам айнан мазкур божхона пости орқали олиб ўтилаётган 12,7 млрд сўмлик 851 минг қути ноқонуний тамаки маҳсулоти тўхтатиб қолинган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan