Мажбурий
ижро бюроси Қумқўрғон туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон
туманлараро судининг
2021 йил февраль ойидаги суд буйруғига асосан Асқар Якубовдан уч нафар
фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан
олдин тугатилди.
Сабаби, туманда яшовчи Аскар Якубов собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, фарзандларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда алимент тўловлари эвазига уй-жой берадиган бўлди.
Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими давлат ижрочилари томонидан алимент тўловларини олдиндан тўлаш тартиби тушунтирилди ва туманнинг “Боғаро” маҳалласида жойлашган уйнинг ҳужжатлари нотариал тартибда расмийлаштирилди ва ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати белгиланган тартибда иш юритувдан тугатилди.