ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Абдуқодир Мўминов иши бўйича кўрилган апелляция қаноатлантирилмади

Блогер ўқилган суд ҳукми бўйича апелляция шикоятлари кўриб чиқилди.

Кеча блогер Абдуқодир Мўминовга оид жиноят иши Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 октябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг А. Мўминовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, блогер ЖКнинг бир қатор моддалари билан (товламачилик, фирибгарлик, пора беришда иштирокчилик ва бошқалар) айбланиб, 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan