ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда яна 10 нафар шахс жуда кўп миқдорда товламачиликда айбланиб ушланди

Тошкент шаҳрида яна 10 нафар шахс жуда кўп миқдорда товламачиликда айбланиб ушланди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди.

Жумладан,

  • 1983 йилда туғилган Мирхожаев Мирсолих (165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
  • 1995 йилда туғилган Шомуродов Лазиз (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
  • 1980 йилда туғилган Самиев Шерзод (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
  • 1991 йилда туғилган Акрамов Акрамжон (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
  • 1996 йилда туғилган Алиев Азизжон (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
  • 1995 йилда туғилган Бобоназаров Равшан (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).
  • 1995 йилда туғилган Муминов Беҳруз (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
  • 1986 йилда туғилган Юлдашев Анвар (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
  • 1988 йилда туғилган Умирзоков Дилшод (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
  • 1994 йилда туғилган Усманов Сирожиддин (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).

Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan