ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда террорчилик ташкилотининг 8 нафар яширин аъзоси ушланди

Улар жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурияга боришни режалаштиришган.

2023 йилнинг 20 май куни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” номли террорчилик ташкилотининг 8 нафар яширин аъзоси ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурия давлати ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.

Бу режани амалга ошириш йўлида террорчилик ташкилоти етакчилари билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan