Kun: 03.08.2023

Сурхондарёда «Калибр» клубининг мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан “Калибр” узоқ масофаларга ўқ отиш клуби таъсис этилган. “Калибр” клуби “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт…

Бангладешда денге иситмаси билан касалланганлар сони 57 127 нафарга етди

Чоршанба куни Бангладешда 2711 та янги денге иситмаси қайд этилди ва 12 киши вафот этди. Йил бошидан буён инфекцияга чалинганлар сони 57 127 нафарга, вафот этганлар сони эса 273 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш бош дирекцияси маълум қилди….

47 нафар ўзбекистонликни Швецияга ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс қамалди

Тожикистонлик 27 ёшли Рустам Набий 47 нафар ўзбекистонликни Швецияга ноқонуний олиб ўтгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Swedinfo” хабар берди. Полиция Рустамнинг ўтган йил август-ноябрь ойлари орасида камида 12 та Stena Line ва Landskrona паром рейсларида Ўзбекистондан Швецияга камида…

Олий суд биносида 66 ёшли фуқаро вафот этди

Бугун, 3 август куни Олий суднинг кутиш залида 66 ёшли фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди. Қайд этилишича, 1957 йилда туғилган фуқаро М.А. Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида соат…

Республика ишчи гуруҳининг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги натижалари

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларида давом эттирмоқда. Фаолият давомида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибига Президент Администрацияси масъул…

6 ойда самолётда қанча юк ташилган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳаво транспорти орқали жўнатилган юклар ҳажми 5,7 минг тоннани ташкил этган. ✅ Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда жўнатилган юк ҳажмидан 29,1 % га кўп.

Эрон Форс кўрфазидаги баҳсли ороллар яқинида ҳарбий машғулот бошлади

Эрон Қуролли кучларининг элита бўлинмалари таркибидаги ҳарбий-денгиз кучлари Форс кўрфазидаги Бирлашган Араб Амирликлари ва Эрон орасида эгалик ҳуқуқи борасида баҳсли бўлган Абу Мусо ороли яқинида машғулотларни бошлади. Бу ҳақда Эроннинг IRNA агентлиги хабар берди. Айтилишича, генерал Ҳусайн Саламий ва бошқа…

Наманганда солиқ инспекцияси мансабдори пора билан ушланди

Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари 2 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармалари томонидан…

ОТМга кириш имтиҳонларининг биринчи кун натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 1 август куни ўтказилган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, 1 август куни тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз…

Коста-рикалик футболчини тимсоҳ еб қўйди

Коста-Рика дарёсида чўмилаётган футболчи тимсоҳга ем бўлди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 июль куни “Депортиво Рио Каньяс” жамоасининг 29 ёшли футболчиси Хесус Алберто Лопес салқинланиш мақсадида Гуанакасте вилоятидан оқиб ўтувчи Каньяс дарёсига тушган, шундан сўнг у баҳайбат…