Kun: 01.08.2023

Қашқадарёда қурилиш бошқармаси шўба бошлиғи қўлга олинди

Қашқадарё вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси шўба бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди. Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари…

Тўра Боболов яна ҳоким бўлди

Тўра Боболов  Абдиевич Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Тайинловга қадар Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов 2022 йил 26 декабрда бошқа ишга ўтгани муносабати билан Сурхондарё вилояти…

Июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 % га арзонлашган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 % га арзонлашган. ✅ 2023 йилнинг июль ойида нархлар ва тарифларда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,9 % га арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 % га ва…

Жазирама туфайли Жанубий Кореяда 17 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда дам олиш кунларидаги жазирама туфайли 17 киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти куннинг жазирама кунларида далада меҳнат қилган кекса фермерлардир, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг Ренхап агентлиги. Жазирама тўлқинлари ҳақидаги мавсумий биринчи огоҳлантиришлар кучга кирганидан сўнг мамлакатдаги максимал ҳарорат Цельсий бўйича…

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Италия клубида давом эттириши мумкин

“Фотиҳ Карагюмрюк” клубининг ўзбекистонлик футболчиси Отабек Шукуровга Италия А Серияси клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Sport Italia” хабар берди. Хабарга кўра, футболчини Элдор Шомуродов тўп сурган “Женоа” клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Женоа” ўтган мавсумни B Серияда ўтказди. Жамоа 2-дивизион турнир жадвалида…

Архитектура хизматлари ҳажми ўсиб бормоқда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда архитектура соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми қарийб 7,3 трлн сўмни ташкил этган. ✅ Йиллар кесимида кўрсатилган архитектура хизматларининг ҳажми: 🔹2012 йил – 0,5 трлн сўм 🔹2013 йил – 0,7 трлн сўм 🔹2014 йил –…

ЖССТ: “Тамаки эпидемияси” йилига 8,7 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, тамаки маҳсулотларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган глобал чора-тадбирлар натижасида сўнгги 15 йилда кашандалик кўрсаткичлари бутун дунё бўйича сезиларли даражада камайди. “Акс ҳолда, ҳозирга келиб, сайёрамизда чекувчилар сони 300 миллион нафардан ортиб кетган…

Бухорода 23 та савдо дўконига ўт кетди

Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ. Ёнғин ҳақида хабар бугун соат 02:05 да вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига келиб тушган. Воқеа жойига 11 та ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда…

БУГУНДАН Иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори оширилди

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–120-сон, 28.07.2023 й.) қабул қилинди. ▪️Фармонга кўра, 2023 йил 1 августдан: ➖ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000…

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Термиз шаҳри Ёшлар маркази биносида, Сурхондарё вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун «Roadshow» тақдимоти ўтказилади. Манзил: Термиз…