Kun: 08.08.2023

Россияда сўнгги 7 ой ичида рекорд миқдорда “давлатга хиёнат” иши очилди

Бу йил Россияда “давлатга хиёнат” бўйича жиноий ишлар ўтган 20 йилга нисбатан кўпроқ қўзғатилди. Бу ҳақда сўнгги етти ойдаги статистик маълумотларини ўрганиб чиқиб, “Холод” нашри хабар берди. Айтилишича, жорий йилнинг дастлабки етти ойида Россияда камида 82 та “давлатга хиёнат” иши қўзғатилган….

Марокашда автобус ҳалокатга учраши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Марокашда мамлакатнинг марказий қисмида автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Maghreb Arabe Press” агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди. Агентликка кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Азилаль вилоятидаги трассада содир бўлган. Гап шундаки, вилоят ғарбидаги Демнат шаҳрига кетаётган…

Ҳиндистон парламенти Модига нисбатан ишончсизлик вотумини кўриб чиқади

Ҳиндистон халқ ассамблеяси (парламентнинг қуйи палатаси) Бош вазир Нарендра Модига нисбатан ишончсизлик вотумини кўриб чиқади. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар берди. Айтилишича, таклиф INDIA мухолифат блоки томонидан илгари сурилган. Қонун чиқарувчи органнинг тегишли мажлиси бугун, 8 август куни бошланиши кутилмоқда….

АҚШ Украинага 200 млн долларлик ҳарбий ёрдам беради

АҚШ маъмурияти Украинага янги 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети жўнатади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. АҚШ расмийларига кўра, пакетга АТ-4, TOW ва Javelin танкка қарши ракета тизимлари, миналарни тозалаш ускуналари, Patriot зенит-ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, GMLRS бошқариладиган ракеталар, шунингдек, ўқ-дорилар…

Қозоғистонда Навоий ҳайкали қад ростлади

Қозоғистоннинг Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар бермоқда.  “Баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган мазкур ҳайкал Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош Жасвант Анназаров томонидан яратилди ва Остона шаҳрида ўрнатилди”, –…

Туркманистон дунё бўйлаб ўлим жазосини бекор қилишга чақирди

Жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Туркманистон “Марказий Осиё ва Мўғулистонда ўлим жазосидан холи ҳудуд тўғрисидаги битим”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф қилади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги сайтида келтирилган ҳужжатда айтилади. “Туркманистон Марказий…

Ҳиндистон ҳарбий дронлар ишлаб чиқаришда Хитой қисмларидан фойдаланишни тақиқлади

Ҳиндистон сўнгги ойларда маҳаллий ҳарбий дрон ишлаб чиқарувчиларига хавфсизликни таъминлаш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган компонентлардан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда тўрт мудофаа ва саноат расмийларига таяниб, “Reuters” хабар берди. Нашрнинг қайд этишича, ушбу чора ядровий қуролга эга қўшнилар ўртасидаги кескинлик ва Нью-Деҳли…

АҚШда TikTok чекловига қарши судга даъво аризаси киритилди

Кеча, 8 август куни дунёнинг иккита катта технологик гуруҳи: Netchoise ва Bytedance 1 январдан кучга кириши режалаштирилган Монтана штатида TikTok`ни блоклаш ҳақидаги қонунга қарши судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда “Reuters” нашри маълум қилди. 150 миллиондан ортиқ америкаликлар фойдаланадиган TikTok АҚШда…

Францияда ўз хотинини 12 йил тутқунликда ушлаб турган Германия фуқароси ҳибсга олинди

Францияда ўз хотинини сўнгги 12 йил давомида асирликда ушлаб турган Германия фуқароси ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда BBC News. Франция полицияси эр-хотиннинг квартираси ётоқхонасида сочи олдирилган аёлни топди. Афтидан, аёл ташқарига чиқмаслиги учун ётоқхонага кириш жойи темир сим билан ёпилган. Эр-хотин…

Халқаро қидирувга берилган жиноятчи Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан илк бор Мисрдан диний экстремистик ташкилотларда иштирок этгани учун халқаро қидирувда бўлган жиноятчи экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар қилди.  Маълум қилинишича, Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси…