Kun: 14.08.2023

Ташкилотларга ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тартиби белгиланди

Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3451, 14.08.2023 й.) Намунавий низомда ишга қабул қилиш чоғида танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби белгиланган. Хусусан, ишга…

Тошкентда қулаган кўприк бўйича репортаж қилишга борган журналист ва оператор калтакланди

Тошкентдаги халқаро аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бирваракайига бешта тўсини қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур кўприк қулаши бўйича репортаж тайёрлаш учун борган марказий телеканаллардан бирининг журналисти ва оператори қурилишга масъул шахслардан бири томонидан калтакланди. Бу бўйича ижтимоий тармоқда…

Неймар “Ал-Ҳилол” футболчисига айланди

ПСЖнинг бразилиялик футболчиси Неймар Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз X саҳифасида маълум қилди.  Манбага кўра, томонлар трансфернинг барча шартларини келишиб олган. Неймар шу ҳафта Саудияга боради ва “Ал-Ҳилол” футболчиси сифатида таништирилади. У…

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси жамоатчилик муҳокамасида

Сурхондарёда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида»ги Фармони ва «Ўзбекистон–2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ҳамда ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари…

Тошкентда янги йўл ўтказгичнинг 5 дона тўсини темир йўл устига қулаб тушди

Балкалар қулаб тушиши натижасида 2 млрд 760 млн. сўмлик зарар етказилган. 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ушланган. Тошкент халқаро аэропорти томонда қурилаётган янги йўл ўтказгичнинг тўсини темир йўл устига қулаб тушгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат…

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак тарвузни қиммат сотгани учун пичоқлаб кетилди

Кеча, 13 август куни кечқурун соат саккизларда Санкт-Петербургда шимолидаги Художников шоҳ кўчасидаги дўконда сабзавот ва мева сотувчи шахс тарвузни қиммат сотгани учун пичоқлаб кетилган. Бу ҳақда Журналистик текширувлар агентлиги хабар берди.  Кейинчалик маълум бўлишича, сотувчи 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган.  …

Республика ишчи гуруҳи анклав ҳудудларнинг муаммоларини ҳал этмоқда

Республика Ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар давом этмоқда. Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг…

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни ўтказилади

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни бўлиб ўтади. Тест синовлари икки сменада ташкил этилиб: 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб…

ИИБ биносида гумонланувчининг вафот этгани бўйича ички ишлар ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Бугун гумонланувчининг ИИБ биносида вафот этгани тўғрисида хабар берган эдик, унда прокуратура ҳолатни ўрганаётгани айтилган. Бош прокуратура мазкур ўрганишлар натижаси юзасидан расмий баёнот берди. Баёнотда айтилишича, Д.У.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Шунингдек, Д.У.нинг вафоти юзасидан бир қатор…

Нодавлат умумтаълим ташкилотларидаги ўқитувчилар сони 5 минг нафардан ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023- ўқув йили бошида нодавлат умумтаълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 5 014 нафарни ташкил этган. ✅ Ушбу кўрсаткич 2017/2018-ўқув йилининг мос даврига нисбатан солиштирилганда 5,5 баробарга ошган. ✅ Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида фаолият юритган…