Кеча, 13 август куни кечқурун соат саккизларда Санкт-Петербургда шимолидаги Художников шоҳ кўчасидаги дўконда сабзавот ва мева сотувчи шахс тарвузни қиммат сотгани учун пичоқлаб кетилган. Бу ҳақда Журналистик текширувлар агентлиги хабар берди.

Кейинчалик маълум бўлишича, сотувчи 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Сотувчи пичоқлангандан сўнг, тез ёрдам ва полицияни чақирган. ИИВ ходимларига соат 19:50 да павилёнга эркак киши кириб келганини маълум қилган. Гумонланувчи дастлабки маълумотларга кўра, тарвузни арзон нархда сотишни сўраган. Ва унга рад жавоби берилгандан сўнг сотувчини пичоқлаган.
Ошқозонидаги тешик жароҳати билан жабрланувчи 3-шаҳар касалхонасига ётқизилган. У ҳужумчини катак кўйлак кийган 40 ёшли оқ сочли эркак сифатида тасвирлашга муваффақ бўлган. Жиноят ишини қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.