Kun: 18.08.2023

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларга мукофотларни топширди (фоторепортаж)

Бугун, 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқаро конгресс марказида бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Хабарингиз бор, бугун Президент иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бундай учрашув илк бор 2021 йил 20…

Испанияда 3 кундан бери йирик ўрмон ёнғинлари юз бермоқда

Испаниянинг Тенерифе оролида сешанба оқшомида бошланган ўрмон ёнғини кенгаймоқда ва ҳозирги маълумотларга кўра, 2,6 минг гектар майдонни эгаллаган. Испания телевидениеси маълумотларига кўра, ёнғин Ла-Оротава муниципалитети ҳудудига кирган. Шундай қилиб, курорт оролида олтита муниципалитет аллақачон зарар кўрган. Олов 22 километргача тарқалган,…

Туркманистонда 2 ҳоким 25 йилга қамалди

Туркманистонда Марям вилоятининг собиқ ҳокими Довранберди Аннабердиев ҳамда Ахал вилоятининг собиқ ҳокими Язмуҳаммет Гурбанов 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Turkmennews” нашри хабар берди. Келтирилишича, ҳар икки собиқ ҳокимга жорий йилнинг 7 август куни ҳукм чиқарилган. Довранберди Аннабердиев ўтган…

Йирик хорижий брендларни жалб қилган корхоналарга грант берилади

Президент Шавкат Мирзиёев экспортни кенгайтириш учун нуфузли хорижий брендларни Ўзбекистонга жалб қилиш кераклигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 18 август куни тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида сўз очди. Айтилишича, йиллик бозори 100 миллиард доллардан ошадиган дунёнинг энг машҳур 50…

Тадбиркорларга “Бизнесни ривожлантириш банки”га улушдор бўлиб кириш ҳуқуқи берилади

Эндиликда Ўзбекистонда кичик бизнес марказларини бошқаришга хусусий шериклар жалб қилинади. Шу орқали тадбиркорларга “Бизнесни ривожлантириш банки”га улушдор бўлиб кириш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда бугун, 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида маълум қилинди. Айтилишича, кичик…

АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Хитойни ушлаб туриш учун бирлашяпти

АҚШ Президенти Жо Байден, Япония Бош вазири Фумио Кисида ва Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль бугун, 18 август куни Вашингтон яқинидаги Кэмп Дэвиддаги қароргоҳда саммит ўтказади.  Етакчилар мазкур тадбир давомида иқтисодий хавфсизликни сақлаш ва Хитойни тийиб туриш бўйича ҳамкорлик…

Кредитлар тадбиркорларга 5-7 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида берилади

Ҳудудлардаги кичик бизнес марказларида ўқиган тадбиркорларнинг лойиҳаларини энг қулай шартларда молиялаштириш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. Бунда, кичик бизнес лойиҳасининг 10 фоизига тадбиркор инвестиция киритса, 45 фоизига “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг ўзи, қолган 45 фоизи учун давлат кўмагида…

Атлантика океанида 63 нафар муҳожир ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда

Тахминларга кўра, июль ойи бошида Сенегал қирғоқларидан чиқиб кетган ва 14 август куни Кабо-Верде яқинида топилган каноэда 63 муҳожир ҳалок бўлган. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотига таяниб Le Figaro хабар берди. 38 киши, жумладан, 12 ёшдан 16 ёшгача бўлган тўрт…

“Док-1 Макс” иши: адвокатлар яна журналистларни суддан чиқариб юборишни талаб қилди. Судья нотўғри ахборотни журналистлар эмас, норасмий канал админлари тарқатаётганини билдирди

Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи деб қаралаётган “Док-1 Макс” иши бўйича суд мажлиси бошлангани ва 18 август кунига қадар танаффус эълон қилинганди. Суд қисқа танаффусдан сўнг ўз ишини давом эттирмоқда. Суд аввалида айбланувчиларнинг адвокатлари яна бир бор ОАВ вакиллари фаолиятига эътироз билдириб, уларни суд залидан чиқариб юборишни сўради. Мазкур…

Обод бўлаётган Гулбоғ

Давлатимиз раҳбари ташаббусига асосан мамлакатимизнинг 14 та ҳудудида танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай манзиллар қатори Тошкент шаҳри Бектемир тумани “Гулбоғ” маҳалласида ҳам Президент Администрацияси, Халқ…