ЖАМИЯТ

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси жамоатчилик муҳокамасида

Сурхондарёда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида»ги Фармони ва «Ўзбекистон–2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ҳамда ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатлари, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосарлари, котибият мудирлари, тиббиёт ходимлари, таълим соҳаси вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари, сиёсий партияларнинг вакиллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилганлиги иштирокчиларга етказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб таклифлар олиш ҳамда олинган таклифларни regulation.gov.uz, jamoatchilik.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирдан иборатдир.

Муҳокамада штирокчилар томонидан бир нечта таклифлар берилди ва улардан фикр-мулоҳазалари олинди. Шундан «Ўзбекистон–2030» Стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамияти, айниқса, масъул идоралар томонидан юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги ва назорати бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнгида Янги Ўзбекистон-2030 стратегияси ижросини таъминлашда барча бирдек масъул эканлиги ва белгиланган мақсадларга бу борадаги саъй-ҳаркатларни бирлаштириш орқалигина эришиш мумкинлиги ҳақида хулоса қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan