ЎЗБЕКИСТОН

Тўра Боболов яна ҳоким бўлди

Тўра Боболов  Абдиевич Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тайинловга қадар Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов 2022 йил 26 декабрда бошқа ишга ўтгани муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган эди. Унинг ўрнига Президент фармони билан Улуғбек Қосимов Бердиқобилович  ҳоким этиб тайинланганди.

Шунингдек, у 2017 йилдан 2019 йил апрелгача Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодий ва бизнес масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган. 2019 йил 1 майдан Боболов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan