ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Наманганда солиқ инспекцияси мансабдори пора билан ушланди

Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари 2 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М. “О.Ф.» МЧЖнинг ёпиб қўйилган ҳисобрақамини очиб берганлиги эвазига «С.» МЧЖ юристи Ю.О. (собиқ ДСИ ходими) орқали тадбиркор М.А.дан 2 минг доллар пора талаб қилиб, ушбу пулларни Ю.О. олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан ва Ю.О.га нисбатан 28, 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan