ДУНЁ

Эрон Форс кўрфазидаги баҳсли ороллар яқинида ҳарбий машғулот бошлади

Эрон Қуролли кучларининг элита бўлинмалари таркибидаги ҳарбий-денгиз кучлари Форс кўрфазидаги Бирлашган Араб Амирликлари ва Эрон орасида эгалик ҳуқуқи борасида баҳсли бўлган Абу Мусо ороли яқинида машғулотларни бошлади. Бу ҳақда Эроннинг IRNA агентлиги хабар берди.

Айтилишича, генерал Ҳусайн Саламий ва бошқа юқори мартабали ҳарбий зобитлар машғулотлар ўтказиш учун Абу Мусо оролига учиб кетган. Уларнинг мақсади “Форс кўрфази ва Эрон оролларида хавфсизликни таъминлаш бўйича Эрон Ҳарбий-денгиз кучларининг ваколати ва жанговар тайёргарлигини” намойиш этиш экани қайд этилган.

Манбага кўра, ҳарбийлар Томбе-Бозорг оролига ҳам қўнган. Машғулотларда Эрон ҳарбий-ҳаво кучларининг турли бўлинмалари иштирок этмоқда. Шунингдек, машқларда 600 км масофага учадиган ракеталар билан жиҳозланган янги кемалар ҳам қатнашган.

“Tasnim” агентлиги хабарига кўра, баъзи ороллар, жумладан Абу Мусода 120 км ва 300 км масофага учадиган “Фатҳ” баллистик ракеталари ва “Қодир” қанотли ракеталари жойлаштирилган. Бундан ташқари, машғулотларга бошқарувчисиз кемалар ва учувчисиз самолётлар ҳам жалб қилинган.

Маълумот учун, Томбе-Бозорг, Томбе-Кучек ва Абу Мусо ороллари Форс кўрфазининг стратегик муҳим минтақасида жойлашган. БАА ва Эрон уларга эгалик қилиш учун даъво қилади. 17 июль куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани Чафий Теҳрон бу ороллар мақомини қораламоқчи эмаслиги, чунки, уларни ўз ҳудуди деб ҳисоблашини билдирган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan