Kun: 18.05.2023

Ўзбекистон ва Хитой етакчилари ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи 18 май куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралардан бошланди. Учрашув икки мамлакат делегациялари иштирокида Сиань шаҳридаги “Шэньси” қароргоҳида ўтди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин дастлаб давлатимиз раҳбарини…

Қашқадарёдаги «заправка» газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун 3,3 млрд сўм жарима тўлади

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва «Ўзнефтгазинспекция» мутахассислари томонидан Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) фаолияти ўрганилди. Аниқланишича, “Авазова Шарофат Ғаниевна” ХКга тегишли АГТКШнинг газ ҳисоблаш ускунасини текшириш давомида ГОСТ 8.586.2005 талаблари бузилган. Юмалоқ кран ички қисмининг манфий томонида…

Сирдарёда хотинини 10 ёшли фарзандининг кўз ўнгида ўлдирган эркак 18 йилга қамалди

Сирдарёда хотинини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, эр хотинини бегоналардан рашк қилиб, мунтазам жанжал қилиб келган. Аёл доимий жанжал сабаб уч нафар боласи билан ота уйига кетиб қолган ҳамда эри билан…

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ЎЗ ИШИНИ УЧ ВИЛОЯТДА ДАВОМ ЭТТИРМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи учта ҳудудда – Жиззах, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Мазкур ишчи гуруҳга Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари ҳамда 13 та республика вазирлик, идора ва ташкилотлари…

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий логотипи ва шиори эълон қилинди

FIFA 2026 йилги жаҳон чемпионатининг расмий логотипини оммага таништирди. Эмблемада жаҳон чемпионати ва турнир йили тасвирлари мавжуд. Шунингдек, мезбон шаҳарлар учун 16 та алоҳида логотип ишлаб чиқилган. Мусобақа расмий шиори «We are 26» («Биз 26») экани қайд этилди.  Тақдимот Лос-Анжелесдаги…

Йил бошидан буён фуқароларга даромад солиғидан қарийб 263 млрд сўм имтиёз қўлланилган

Жисмоний шахслар «контракт» тўлови, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ипотека кредитлари учун йўналтирган маблағларидан 12% даромад солиғини масофадан қайтариб олиши мумкин. Йил бошидан айни кунга қадар 188,1 минг нафар фуқарога жами 262,9 млрд сўм имтиёз қўлланилган. Жумладан: «Контракт» тўловидан –…

Миллий гвардия ходимларига планшет орқали баённома расмийлаштириш ваколати берилди

Эндиликда Миллий гвардиянинг айрим ваколати Ички ишлар бошқармалари ҳуқуқи билан тенглаштирилмоқда. Аввалроқ, Президент «МЖтКга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Миллий гвардиянинг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишдаги ваколатлари кенгайтирилди. Бу ҳақда бугун, АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида…

Дунёни 2023 йилда рекорд даражадаги ҳарорат кутмоқда: Эль-Ниньо ҳодисасига оз қолди

Иқлим ўзгариши ва Эль-Ниньо об-ҳаво феноменининг қайтиши туфайли дунё 2023 йилда ўртача ҳарорат бўйича янги рекордни янгилаши мумкин, дейди иқлимшунослар. Иқлим моделлари шуни кўрсатадики, одатда глобал ҳароратни бироз пасайтирадиган Тинч океанидаги уч йиллик Ла-Нинья об-ҳавосидан сўнг, бу йил охирида дунё…

ЕТТБ «Uzbekistan Airports»га махсус техника паркини янгилашда ёрдам беради

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EТТБ) “Uzbekistan Airports” АЖга Ўзбекистон халқаро аэропортларида аэропорт ускуналарини модернизация қилиш учун 28 миллион еврогача бўлган узоқ муддатли молиялаштиришни тақдим этади. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган йиллик форумида томонлар илгари эришилган…

Роналду статистикаси эълон қилинди

Криштиану Роналду учун жорий мавсум муваффақиятсиз бошланганди. “Манчестер Юнайтед” ўз тарихидаги энг зўр ўйинчилардан биридан воз кечди. Роналду Европа футболидан узоқлашиб, Саудия Арабистонидан қўним топди. Статистика мутахассислари унинг жорий мавсумдаги барча кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқди. “Манчестер Юнайтед” таркибида: АПЛ Учрашувлар: 10…