ЖАМИЯТ

Йил бошидан буён фуқароларга даромад солиғидан қарийб 263 млрд сўм имтиёз қўлланилган

Жисмоний шахслар «контракт» тўлови, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ипотека кредитлари учун йўналтирган маблағларидан 12% даромад солиғини масофадан қайтариб олиши мумкин.

Йил бошидан айни кунга қадар 188,1 минг нафар фуқарога жами 262,9 млрд сўм имтиёз қўлланилган.

Жумладан:

«Контракт» тўловидан – 156,8 минг нафар фуқарога 196,2 млрд сўм;

Ипотека кредитига йўналтирилган маблағлардан – 20,9 минг нафар фуқарога 49,9 млрд сўм;

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қилинган тўловлардан  – 10,3 минг нафар фуқарога 16,7 млрд сўм.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan