СПОРТ

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий логотипи ва шиори эълон қилинди

FIFA 2026 йилги жаҳон чемпионатининг расмий логотипини оммага таништирди. Эмблемада жаҳон чемпионати ва турнир йили тасвирлари мавжуд.

Шунингдек, мезбон шаҳарлар учун 16 та алоҳида логотип ишлаб чиқилган. Мусобақа расмий шиори «We are 26» («Биз 26») экани қайд этилди. 

Тақдимот Лос-Анжелесдаги махсус тадбирда бўлиб ўтди. Унда FIFA президенти Жанни Инфантино ва Бразилия терма жамоаси афсонаси Роналдо иштирок этди. 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan