ДУНЁ

Москвада Путин ва Меркель учрашишди

Россия Президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель 11-январ, шанба куни Кремлда қўшма музокараларни бошлади. Бу ҳақда коммерсант.ру хабар берди.
Икки давлат раҳбарлари Яқин Шарқ, яъни Сурия, Ливия ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилишади. “Биз сиз билан доимий алоқадамиз, шунингдек, ички масалалар – иқтисодий ва сиёсий ва халқаро кун тартибидаги масалалар буйича ҳам ишламоқдамиз. Бизнинг таклифимизни қабул қилганингиз ва барча ушбу масалаларни муҳокама қилишга келганингиз учун сизга раҳмат айтмоқчиман. Баъзи саволлар борки, у саволларга ечим топишни истаймиз. Биз асосий эътиборимизни ўша саволларга қаратамиз «, деди Путин. Унинг сўзларини ТАСС иқтибос сифатида келтирмоқда.
Аввалроқ, Берлинда, Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг АШҚ ҳарбий операцияси пайтида ўлдирилиши расмий ташриф учун сабаб эмаслиги, Путин ва Меркель учрашуви олдиндан режалаштирилгани таъкидланган эди.
Меркель ва Путиннинг олдинги учрашуви «Норман Тўртлиги» давлатлари рахбарларининг 2019 йил 9 декабрда Парижда бўлиб ўтган саммитида амалга ошган эди, натижада Украина конституциясидаги «Штайнмайер формуласини» таъминлаш, Донбасснинг махсус мақомини кенгайтириш, минтақада ўт очишни тўхтатиш ва алоқа линиясининг учта қисмида кучларнинг бўлинишига келишилган эди.