САЛОМАТЛИК

Тишларингиз соғлом бўлиши учун…

Агар тишларингиз соғлом, чиройли бўлсин, десангиз, қуйидаги тавсияларга риоя этинг:

1. Тишларингиз ҳолатини билиш учун йилда камида 1-2 марта шифокорга мурожаат қилинг.

2. Тишларни иложи борича овқатдан кейин тозаланг.

3. Бола икки ёшга тўлгач, овқатдан кейин оғзини илиқ сув билан чайқашга, уч ёшидан юмшоқ тиш чўткасидан фойдаланишга ўргатинг.

4. Агар овқатдан кейин бир пиѐла кўк чой ичсангиз, тишнинг эмал қатламини кемираётган микроорганизмлар кўпайишини тўхтатасиз.

5. Тиш тошлари ҳосил бўлмаслиги учун ҳар куни эрталаб хом сабзи, олма, мева-сабзавотлар еб туриш фойдали. Шунда оғзингиз ўз-ўзидан тозаланади, милклар қон билан яхшироқ таъминланади.

6. Болаларни ёшликдан қотган нон, мева-сабзавотларни чайнашга ўргатиб бориш лозим. Шунда уларнинг тиши ҳечам оғримайди.

7. Қаттиқ нарсаларни (масалан, данак, ёнғоқни) тиш билан чақманг.

8. Жуда совуқ нарсадан кейин иссиқ нарсани ёки совуқдан кейин иссиқ нарсани тишга текказманг.

9. Маст қилувчи ичимликлар, тамаки, нос тишларга катта зарар етказади.

10. Тиш касалида саримсоқ пиёз, ялпиз, баргизуб, қалампир, қовоқ, қоқигул, атиргул фойдали.

11. Бир пиёла қайнаган сувга бир чой қошиқ ош тузи солиб аралаштирасиз. Ҳар куни икки марта шу аралашма билан тишларингизни чайқайсиз.

12. Қурут шимсангиз, тишларингиз соғлом, бақувват бўлади.