САЛОМАТЛИК

Бўғимларни уйда даволаймиз

Лавр япроғи

Лавр япроғи организм ва бўғимлардаги тузларни чиқариб юборишда энг самарали восита ҳисобланади. Бунинг учун 20-30 та лавр япроғини 2 стакан қайнаган сувга солиб, 5 дақиқа қайнатамиз. Кейин эса термосда 3-4 соатга тиндириб қўямиз. Бу қайнатмани кичик қултумлар билан ичиш тавсия этилади. Қайнатмани ичиш 12 соат давом этиши керак. Муолажани 3 кун такрорлайсиз ва 1 ҳафтага тўхтатасиз. Шундан кейин бу қайнатмани яна қабул қилиш мумкин. Эсингизда бўлсин, қайнатма қабул қилиш учун ичаклар тоза бўлиши шарт. Акс ҳолда лавр баргларни таъсирида аллергия пайдо бўлиши мумкин. Агар тахминан хар ярим соатда ёзилгинсиз келса, бу организмдан тузлар эриб, ҳайдалиб чиқаётганидан дарак беради. Даволаш курси бир йилда икки марта такрорлаш мумкин.

 Тухум пўстлоғи

Тухум пўстлоғи калсий кони ҳисобланади. Карбонат калсийдан ташқари унда, фтор, марганес, мис, олтингугурт, темир ва бошқа фойдали элементлар бор. Тухум пўстлоғининг муҳим жиҳати – ножўя таъсири йўқлигидир. У организм учун зарарсиз. Тухум пўстлоғи уйқусизликда, таянч-ҳаракат тизими муаммосида, асабийликда, ошқозон-ичак касалликларида жуда фойдали. У касаллик олдини олиш мақсадида, калсий етишмаслигида, кескин оғиқларда қўлланилади. Товуқ тухумини илиқ сувда совунлаб ювиб, қайнатиб ёки қайноқ сувга солиб олиб ишлатишимиз мумкин. Уни майдалаб, нонуштадаги бирор-бир таомга қўшиб истеъмол қилинг. Бир кунда бир неча грамм истеъмол қилиш мумкин. Агар бўғимдаги оғиқлар кучайган бўлса, унда миқдорни 8 гр гача ошириш лозим.

Қайнатилган гуруч

Қайнатилган гуруч ўзига бўғимдаги тузни шимдириб олиш хусусияти бор. Уни қанчалик кўп ивитсак у шунча кўп туз шимади. Бир стакан сувга 2-3 ош қошиқ гуруч солинг. 1 суткадан сўнг иккинчи стаканга ҳудди шундай гуруч ва сув солиб, биринчи стакандагисини сувини алмаштирасиз. Яна 1 суткадан кейин учинчи стаканда ҳудди шу ишни бажарамиз ва биринчи ва иккинчи стакандаги сувларни алмаштирамиз. Стаканлар сони 5 тага еткунигача давом этамиз. 6-кунида эса 1-стакандаги гуручни олиб оч қоринга эрталаб туз ва нонсиз ейсиз. Стаканни эса янги гуруч билан тўлдириб қўясиз. Гуручни егандан сўнг 3-4 соат овқат истеъмол қилманг. Гуруч тузларни шимиб олишига вақт керак. Бу даволаш курси 40 кун давом этади. Бўғимни даволаш вақтида бўғимларга қаттиқ кучланиш бериш таъқиқланади. Соғлиғингизни асранг!