ЖАМИЯТ Фойдали

Сурхондарёда «Китоблар карвони» акцияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббусидан келиб чиқиб, аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида навбатдаги китоблар карвони йўлга тушди.

Янги йилнинг илк ҳафтасида воҳа аҳлига ажойиб совға бўлган «Китоблар карвони» ўқувчи ёшларнинг китоб мутолаасига қизиқишини янада ошириш, ёш авлоднинг китобхонлик маданиятини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.


Мазкур лойиҳа доирасида вилоятдаги 921 мактаб кутубхонасига 54 номдаги 50 минг дона бадиий, тарихий, ижтимоий ва бошқа китоб етказиб берилади.


Бугун вилоят марказида ўттизга яқин машинага юкланган китоблар умумтаьлим мактабларига топшириш учун тантанали кузатилди.

Юсуф Нурманов.