ДУНЁ

Дунёнинг энг, энг чиройли ороллари

diyor24.uz сизни дунё бўйлаб яна бир сайёҳатга чорлайди. Бу сафар дунёнинг турли бурчакларида жойлашган гўзал ороллар бизни кутяпти.

Бу борада сизга фақат битта маслаҳатни берамиз: албатта бу мўъжизавий оролларни ўз кўзингиз билан бориб кўринг!

Санторини, Греция
Сиз бу денгиз фонидаги чиройли ҳаворанг томларни кўп бора кўрганингизга аминмиз, энди сизда уларнинг тарихи ва оролнинг ўзи билан яқиндан танишиш имкони бор. Бу эса вақт ажратишга арзийди, ишонаверинг. Бу ернинг пляжлари ҳам ажойиб: Перисса ва Камари қора вулқон қуми билан, Акротири – қизил қум билан қопланган. Санторини бошқа Киклад ороллари билан биргаликда тоғдан туриб томоша қилса бўладиган хушманзара кўрфаз ҳосил қилади.

Сан-Хуан, Вашингтон
Йўқ, бу навбатдаги тропик орол эмас, биз сизга бошқа қизиқроқ нарса тайёрлаб қўйдик. Айнан: касаткалар подаси. Лайм Килн Пойнт – китлар ва денгиз мушукларини кузатиш мумкин бўлган энг яхши жой. Биратўла Пелиндаба лаванда фермасига ўтиб, гул ёки унинг ёғи ва бошқа маҳсулотларини харид қилишингиз мумкин. Фрайдей Харбор шахарчасида эса сизни 19 акр жойни эгаллаган тарихий ҳайкаллар боғига экскурсия кутади.

Бора-Бора, Полинезия
Дунёнинг энг яхши ва гўзал ороллари 5талигининг учинчи поғонасини Бора-Бора эгаллаган. Бу жойни ташлаб кетиб ва учинчи ўринни бермай бўлармиди? Баунти пляжларидан ташқари бу орол меҳмонларни турли-туман сайр-томошалар: жип-сафари, сув ости боғи, акулаларни боқиш, тошбақалар эгаллаган кўрфаз ва бошқалар билан хурсанд қилади. Бора-Бора соҳили яқинидаги сув бутун дунёга машҳур. Кўрфаз кўплаб «қоплон» доғлари ҳосил қилади. Отеману тоғидан бутун манзара тўлалигича кўринади. Фаҳмлаганингиздек, бу асал ойи учун энг яхши жой.

Сент-Жонс, Кариб

Бора-Борадан яхшироқ жой йўқ деб ўйлаяпсизми? Сент-Джонга нима дейсиз? Бу жойнинг афзаллиги ёввойи табиатининг ибтидоий ҳолдалигидадир. Бу ерда туризм энди ривожланмоқда ва кўп километрга чўзилган туристик йўналишлар ҳалигача илк сайёҳлик ҳиссини уйғотади. Пляжлари оқ қум билан қопланган.

Амбергрис Ки, Белиз

Бу жой аниқ «тюленлар» ҳордиғи учун эмас. Бу ерда ажойиб қуёш ва уммондан ташқари аввало сув ости дунёси ҳамда ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсидан завқланиш лозим. Ҳайратланарли жойи йўқ, чунки ёнида Белиз Тўсиқли Маржон қоялари жойлашган. Аммо бу жаннат бурчагининг асосий диққатга сазовор жойи – Катта Ҳаворанг тешик. Бу Бу сув ости тикка ғори, тепадан тубсиздай кўринади, аслида эса, чуқурлиги 120 метр ғор оҳакли моддалардан муз даврида ҳосил бўлган. Шуниси қизиқки, ғор вертикал ўртасига қараб кенгайиб борган ва унинг шохобчаларида сталактитлар мавжуд. Жак-Ив Кусто бу оролни дайвинг учун энг яхши жой деб рўйхатга киритган.

Мауи, Гавайи, АҚШ

Бамбук ўрмонлар ва уларнинг ичида яширинган шаршаралар шунингдек, маҳаллий олтин қум аллақачон гўзал табиат шайдоларини эътиборини ўзига тортган. Мауи шимолий-шарқий соҳили бўйлари энг манзарили жойлардан бири.

Ко Тао, Таиланд

Ко Тао оролида айтарли ҳеч қачон ёмон об-ҳаво бўлмайди. Бу оролда қуёш тахминан 300 кун чарақлаб ўз нурларини сочиб туради. Бетакрор соҳиллар, денгизда сузиш, шаҳарнинг кундалик ташвишларидан дам олиш учун энг қулай ер.

Бали, Индонезия

Бали ороли бутун дунё сайёҳларининг энг севимли масканларидан бирига айланиб бўлган. Гўзал манзарали ўрмонлар, шаршаралар, муқаддас ибодатхоналар барча романтикларни ўзига махлиё қилиб келади.