САЛОМАТЛИК ТЕХНОЛОГИЯ Фойдали

Кўзингизни компьютер зараридан ҳимоялаш усуллари

Барчамизга маълумки, компьютер қаршисида кўп ишлаш зарарли ҳисобланади. Яна унинг олдида дам олиш ва экрандан фақат смартфонга қараш учун кўз узиш ундан-да хавфлидир.

Бундай ҳолатда кўзларни асраш жуда муҳим. Бироқ кўз учун фойдали машқларни бажаришга ким ўзида етарли вақт топа олади? Шу сабабли Sof.uz нашри кўз саломатлигини мураккаб машқларсиз асрашга ёрдам берувчи маслаҳатларни берган.

Ёрқинлик

Қаршингиздаги экран хонани ёритувчи ягона ёруғлик манбаи бўлмаслиги лозим. Компьютер ёки телевизор тўғрисида ўтирганингизда чироқларни ёқиб қўйинг.

Агар сиз қоғозлар билан ишласангиз ёки нимадир ўқиётган бўлсангиз, чироқ ёруғлиги кўзингизга эмас, қоғозга тушаётганига эътибор беринг. Бунинг учун чироқни бироз ўзингиздан орқароққа қўйинг (фақат соянгиз сизга халақит бермасин).

Ярқирашлар

Агар монитор кўзни қамаштирадиган бўлса, чироқлар ёқилгач хона кўзларни шикастлаши мумкин. Нурни кенг тарқатувчи лампалар ва ёруғликка мўлжалланган антипарлама мониторлардан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

Танаффуслар

Агар биз экранга қарасак, мушакларимиз статодинамик режимда ишлайди, яъни улар эркин бўлмайди ва соғлиқ учун етарли ишни бажармайди. Шу сабабли бизлар учун дам олиш жуда муҳим.

Ишдан бироз чалғинг. Кафтингизни бирлаштириб, илиқликни ҳис этинг. Тирсакларни стол устига қўйиб, бошингизни қўлларингиз устига тушуринг. Бунда сиз кафтингиз билан кўзларингизни беркита олишингиз керак бўлади. Кўзларни юмган ҳолда бир неча дақиқа шундай ўтиринг. Чуқур ва бир маромда нафас олинг. Буни ҳар соатда такрорлашга одатлансангиз ўзингизга яхши бўлади.

Ишдан сўнг ёки тушлик вақти турли фойдали ўйинлар: теннис ёки бадминтон ўйнанг, самокат ё велосипед учинг.

Юмшатувчи томчилар

Баъзида кун бўйи компьютер қаршисида ишлаб кўзингизга худди қум сепиб юборишгандек туюлади. Бундан халос бўлиш учун юмшатувчи томчилар ёки сунъий кўз ёшлардан томизинг. Дорихоналарда уларнинг турлари кўп бўлади, бироқ сиз консервантлари йўғидан танланг. Юмшатувчи томчиларни қизаришни бартараф этувчи дорилар билан адаштириб юборманг.

Кўзойнак ва линзалар​

Биз кундалик ҳаётда фақат бир жуфт кўзойнагимиз бўлишига одатланганмиз. Бироқ комьпютерда иш бажараётган маҳал кўчада сайр қилиш учун тақилмайдиган оптик воситалар ҳам керак бўлади. Пулингизни аяманг, кўзларингиз нурини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган кўзойнакларни қанча керак бўлса, шунча сотиб олинг.

Ёзда эса ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақинг.

Хона ҳавоси

Яхши микроиқлим – сизни қуруқликдан қутқарувчи восита. Кондиционер ва намлантирувчи воситалар ҳарорат (18–22 даража) ва ҳаво намлиги (40–60фоиз)ни назорат қилишда ёрдам беради.

Монитор жойлашуви

Тана жойлашуви ва техника сифати кўп нарсага боғлиқ бўлади. Кўзларга оғирлик тушмаслиги учун нима қилиш керак?

  • Мониторни тўғри жойлаштиринг. Яъни қўлингиз чўзилган ҳолатдаги масофада ва экраннинг тепа қисми кўзингиз билан тенг даражада бўлсин. Керак бўлса ўриндиқ баландлигини ҳам ростлаб олинг.
  • Мониторни созланг. Қўлланмани топиб, ўзингизга қулай бўлган ёрқинлик ва контрастни белгиланг.
  • Мониторни артиб туринг. Чанг ва кир қанча кўп йиғилса, экранда ярқиришлар кучли бўлади. Шундай экан, нам сочиқларда ҳеч бўлмаганда, ҳафтасига бир марта артишни унутманг.

Тез-тез юмиб очинг

Кўзларингизни пирпиратинг. Экранга қараганимизда биз одатдагига нисбатан кўзларимизни камроқ юмиб очамиз. Демак, кўзларни юмшатмаймиз. Шу сабабли кўзлар толиқмаслиги учун шунчаки кўзларни тез-тез ҳаракатга келтириб туриш мақсадга мувофиқ.

20–20–20 қоидаси

Бу машқ жуда осон ва ёқимли бўлганлиги учун уни бажаришда қийналмайсиз. Ҳар 20 дақиқада сиздан 20 фут (деярли 6 метр) узоқликда жойлашган буюмга 20 сония қараб туринг. Ёки деразангиздан бирон бир ҳолатни кузатинг.

Ҳужжатларни тагликка қўйинг

Агарда экран ва босиб чиқарилган ҳужжатлар билан бир вақтнинг ўзида ишлашга тўғри келса, қоғозларни тагликка қўйинг. Бу эса бўйин ҳамда кўзларни камроқ қўзғалишига ёрдам беради.

Агарда ушбу оддий қоидаларга риоя қилсангиз, компьютердан толиққан кўзларингизга бироз бўлса ҳам енгиллик улашган бўласиз.