ДУНЁ

Европа Иттифоқи Арманистонга икки баравар кўпроқ кузатувчи юборади

Европа Иттифоқи Арманистон ва Озарбайжон чегарасига икки йиллик мандатга эга бўлган 100 нафар кузатувчига қадар кенгайтириладиган янги миссиясини жўнатмоқчи, деб ёзади Politico Европа ташкилотининг дипломатик хизматидаги манбаларига таяниб. Миссия лойиҳаси Брюсселдаги сиёсат ва хавфсизлик қўмитасига кўриб чиқиш учун юборилади.

Энди умумий хавфсизлик ва мудофаа сиёсати бўйича тўлақонли миссия доирасида минтақага 100 нафаргача кузатувчи юборилади.
40 нафар кузатувчидан иборат охирги миссия шартлари 2022 йил октябрь ойида Люксембургда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари томонидан тасдиқланган. Мандати икки ой бўлган миссия ходимлари ўша ойнинг охирида иш бошлади. Уларнинг фаолияти 19 декабрда якунланди.

Аввалроқ европалик кузатувчилар янги миссия таркибида фақат Арманистон-Озарбайжон чегарасида жойлашган аввалги миссиядан фарқли равишда бутун Арманистон ҳудудини патрул қилишини аниқланган эди. Уларнинг асосий вазифаси Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегара ҳудудларида содир бўлаётган воқеаларни камайтиришга ҳисса қўшиш ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун шароит яратишдан иборат

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan