ҲАМАС гуруҳи билан музокаралар фақат Исроил Ғазодаги операциядан кўзланган мақсадларига эришгандан кейингина мумкин бўлади. Бу ҳақда Исроил ТИВ матбуот котиби Лиор Бен-Дор маълум қилди.
“Исроил ҲАМАС ва “Исломий жиҳод” ташкилотларига қарши стратегик мақсадларига эришмагунча ҳарбий амалиётларни давом эттиради”, — деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС жиноят содир этиш орқали хатога йўл қўяр экан, бу орқали икки давлат халқлари ўртасидаги ярашувни қийинлаштирмоқда.