ДУНЁ ҚИЗИҚАРЛИ

1ГБ мобиль интернет: дунё мамлакатларидаги нархлар тафовути

Интернетга кириш имконияти бўйича давлатлар бир-биридан кескин фарқланади. Moliya.uz телеграм канали хабарига кўра энг қиммат ва энг арзон маълумотларга кириш ўртасида 30 000 % фарқ мавжуд.

Дунёда 1ГБ Интернет нархи энг арзон мамлакатлар топ бешлиги:

  1. Ҳиндистон $0,09
  2. Исроил $0,11
  3. Қирғизистон $0,21
  4. Италия $0,43
  5. Украина $0,46

1ГБ мобиль интернет энг қиммат давлатлар:

  1. Малави $27.41
  2. Бенин $27.22
  3. Чад $23.33
  4. Яман $15.98
  5. Ботсвана $13.87

Мамлакатлар ўртасидаги нархларнинг бунчалик катта фарқ бўлишига асосан 4 та сабабни келтириш мумкин:

  • Инфраструктуранинг мавжудлиги (Мисол учун Яманда интернет тармоғига уланиш учун имконият йўқлиги);
  • Фақатгина мобиль интернетга боғлиқлик (мамлакат ичидаги провайдерлар ўртасидаги рақобат туфайли нархлари тушади. Мисол Қирғизистон Республикаси);
  • Маълумотларни кам истеъмол қилиш (Aйрим Aфрика мамлакатларида интернетдан 1000 баробар муҳим бўлган нарсалар бор);
  • Фойдаланувчиларнинг даромадига боғлиқ (Даромади юқори бўлган мамлакат фуқаролари мобиль интернет учун юқори ҳақ тўлашга қодир, ҳамда юқори тезликдаги интернетни хоҳлашади).

Ўзбекистонда 1ГБ мобиль интернет нархи ўртача $1,34 бўлиб, энг арзон мамлакатлар қаторида 47 ўринда.

 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan