ҚИЗИҚАРЛИ

“Бу барменга вирус юқмайди!”

Испаниянинг Севил шаҳридаги қаҳвахоналарнинг бирида мижозларга робот бармен хизмат кўрсатмоқда. Меxаник қурилма Беер Карт деб номланади. Деярли бир ҳафтадан бери хизмат қилаётган роботга ташриф буюрувчилар аллақачон бошқа ном беришган. Унинг ташқи кўринишидан келиб чиқиб, уни Капитан Хук деб аташмоқда. Аслида бар эгалари роботни пандемия бошланмасдан олдин сотиб олишган эди. Бироқ айни вазиятда вирус юқмайдиган ва бошқаларга ҳам вирусни юқтирмайдиган бу роботнинг хизмат кўрсатиши оқилона қарор бўлди, дейиш мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan