ҚИЗИҚАРЛИ

“StayHomаs”: уйда қолиб, мусиқадан завқланинг!

Барселонада ўзига хос мусиқий гуруҳ тузилди. Улар айни карантин пайтида инсонларга уйда қолиб, мусиқадан завқланишни таклиф қилишмоқда.

Гуруҳнинг номи ҳам ўзига хос StayHomаs, яъни уйда қолинг. Улар Барселонада жойлашган уйларнинг томида туриб ўз ижод намуналарини одамларга улашишмоқда. 3 нафар мусиқачи карантин пайтида уйда зерикмаслик учун деярли ҳар куни биттадан қўшиқ яратишди. Қўшиқлар инглиз, испан, каталония ва португал тилларида янграйди. Ижтимоий тармоқларда ушбу гуруҳни 400 мингдан ортиқ инсон кузатиб боради. Гуруҳ аъзолари карантин якунланганидан сўнг ҳам ўз ижодларини давом эттириш ниятида. Ҳаттоки, улар 31 июл куни ўзларининг концерт дастурларини ҳам ўтказишмоқчи.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan