ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Диплом сотмоқчи бўлган “зиёлилар” ушланди

Касб-ҳунар мактаблари ва коллежларда минглаб ёшларимиз йиллар мобайнида илм истаб таҳсил оладилар. Бунинг учун давлат бюджетидан миллиардлар сарфланади. Аслида, меҳнат ва машаққат эвазига қўлга киритиладиган билим шахснинг келажак ҳаёти учун муҳим, деб ҳисоблаймиз. Аммо, буларнинг барини моддият билан боғлайдиганлар ҳам бор. Агар шундай бўлмаганда, Узун Педагогика коллежи дипломини пулга чақиб сохталаштириш ҳаракати содир қилинмас эди.

Департаментнинг Узун туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Сариосиё тумани 2-сонли касб-ҳунар мактаби директори Ж.Н. ва Узун туман педагогика коллежининг собиқ ўқитувчиси А.Х.лар фуқарога Узун туман Педагогика коллежини тамомлаганлиги ҳақида диплом олиб беришни ваъда қилиб, ундан 5 млн. 340 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Кимсан директорнинг шундай ишга қўл ургани ажабланарли, албатта. Хабарда келтирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan